Эртага Миллий олимпия қўмитаси раҳбариятида ўзгаришлар юз бериши кутилмоқда

Эртага, 26 декабрь куни Миллий олимпия қўмитасининг XVIII Бош Ассамблеяси йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда. Унда 2018 йилда қўмита томонидан амалга оширилган ишлар ҳисоботи тақдим этилади. Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларига олиб борилаётган тайёргарлик ҳусусида маълумот берилади. Шунингдек, Ассамблея давомида ташкилот раҳбариятида ўзгаришлар рўй бериши, Ижроия қўмитага янги аъзолар сайланиши кутилмоқда. Демак, эртага МОҚ раҳбариятида ўзгаришлар юз беради.

Шу муносабат билан, оммавий ахборот воситалари ходимларини ушбу тадбирга таклиф этамиз. Бош Ассамблея йиғилиши 26 декабрь куни соат 16:00 да Миллий олимпия қўмитасининг анжуманлар залида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!