Эстевао "Челси"даги фаолияти бўйича муҳим қарорга келди
Футболчи клубдан норози
«Челси» таркибида тўп сурувчи бразилиялик вингер Эстевао қишки трансфер ойнаси даврида жамоани тарк этишни режалаштираётгани хабар қилинмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри ёзди.
Манбанинг маълум қилишича, футболчи Лондон клубида майдонга тушиш имкониятлари чекланганидан норози. Шу боис у қишда «Челси» раҳбарияти билан учрашиб, бошқа жамоага ўтиш эҳтимолини муҳокама қилишни истамоқда.
Эстевао билан амалдаги шартнома 2033 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 80 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Оммавий ахборот воситаларига кўра, футболчига «Барселона» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Изоҳлар (0)