"Эвертон" "Барселона" футболчисининг трансферини сотиб олмоқчи

CHERY AUTO

Англиянинг "Эвертон" жамоаси "Барселона" ярим ҳимоячиси Андре Гомешни трансферини сотиб олмоқчи.

Tecno

Ўтган йилнинг ёзида "Эвертон" Андре Гомешни "Барселона"дан ижарага олганди. Клуб раҳбарияти унинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилди ва унинг трансферини сотиб олишни мақсад қилмоқда. Айни вақтда томонлар мазкур трансфер борасида музокара олиб бормоқда.

The Sun хабар беришича, "Барселона" Гомеш трансферидан 26 миллион евро ишлаб топмоқчи.

Маълумот учун, 25 ёшли португалиялик футболчи жорий мавсум “Эвертон” сафида АПЛда жами 23та ўйинда иштирок этди ва 1та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!