“Эвертон” Оливье Жируни ўз таркибига қўшиб олади
Ads

 

Англиянинг “Арсенал” клуби ҳужумчиси Оливье Жиру фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, лондонликлар форвардига “Эвертон” қизиқиш билдирмоқда. “Кўклар” франциялик футболчини шу йили ўз сафларига қўшиб олишмоқчи.

Хабарларга қараганда, “Эвертон” Жиру учун 22 миллион евро беришга тайёр.