Европа Чемпионлар лигасини тарк этган клублар сони 9 тага етди
Европа Чемпионлар лигасининг умумий босқичида еттинчи тур учрашувларидан кейин мусобақани эрта тарк этадиган жамоалар сафи янада кенгайди.
Қитъанинг энг нуфузли мусобақасини Испаниянинг “Жирона”, Сербиянинг “Црвена Звезда”, Австриянинг “Ред Булл Зальцбург” ҳамда “Штурм” каби жамоалари еттита учрашувда атиги учтадан очко тўплай олди холос ва кейинги босқичга чиқа олмаслиги аниқ бўлди.
Шунингдек, тўрт очко жамғарган Чехиянинг “Спарта”, беш очкога эга бўлган Италиянинг “Болонья” клублари ҳам плей-офф йўлланмасини қўлдан чиқарган.
Янги форматда ўтказилаётган турнирнинг дастлабки олти учрашувида бирорта очко тўплай олмаган Швейцариянинг “Янг Бойз”, Словакиянинг “Слован” ва Германиянинг “Лейпциг” каби жамоалари декабрь ойидаёқ мусобақани тарк этиши маълум бўлганди.
Чемпионлар лигаси қоидасига кўра, умумий босқичда иштирок этаётган жами 36 та жамоа саккизтадан учрашувда иштирок этади. Унга кўра, энг кучли саккизта жамоа нимчорак финалга йўлланма олади. 9-24 ўринларни эгаллаган иштирокчилар ўзаро плей-офф ўйинларини ўтказади. Энг заиф 12 та жамоа мусобақадаги иштирокини саккизинчи турдан кейин тўхтатади.
Фикрлар