Европада Роналдуни оладиган суперклуб топилди
“Ан-Наср”да тинимсиз гол ураётган Криштиану Роналдунинг яна Европага қайтиши мумкинлиги кейинги пайтда жуда кўп муҳокама қилинмоқда.
Айниқса, 41 ёшли юлдуз февраль ойи бошида Саудия Арабистони Профессионал лигаси раҳбарияти қарорларига норозилик билдириб, учта учрашувни байкот қилганидан кейин бу масала яна авд олди.
Гарчи Роналдунинг ўзи келажаги Саудия Арабистони билан боғлиқ экаинини таъкидлаган бўлса-да, Football Insider нашри журналистлари Европада Роналдуни ўз сафига қўшиб олишга тайёр клублар бор.
Хусусан, машҳур футболчи атрофидаги вазиятни “Челси” кузатиб бормоқда. “Челси” катта маош олувчи Роналдуни ўз сафига қўша оладиган Европадаги кам сонли клублар бири. “Аристократлар” раҳбарияти суперюлдузнинг жамоага қўшилиши катта тижорий фойда келтиришига ишонмоқда.
Криштиану Роналдунинг “Ан-Наср” билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган, унинг трансфер қиймати Transfermarkt портали баҳосига кўра 12 миллион еврони ташкил қилади.
Фикрлар