Европадаги легионеримиз ҳали ортга қайтмайдиган бўлди
Беларусь чемпионати ўртамиёнаси "Энергетик-БГУ" жамоаси сафида ҳаракат қилаётган Бобир Абдухолиқов яна анча қоладиган бўлди.
Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, легионеримиз шартномасини 2023 йилга қадар узайтирди. Унинг ўйинлари Беларусь жамоасига манзур келмоқда. У клубга 2021 йилда кўчиб ўтган эди.
Бу вақт оралиғида вакилимиз 15 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.
Фикрлар