Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Европаликлар нега Элдорга қизиқяпти?

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 2

Элдорга эътибор катта

Шомуродовнинг “Женоа”га ўтгани ҳақиқатан шов-шувли трансфер бўлди ва унинг атрофидаги фикр-мулоҳазалар, тахмин ва таҳлиллар ҳамон тингани йўқ.

Биз Элдор Шомуродовнинг фаолиятидаги энг муҳим қирралар ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

"Элдорнинг сермаҳсуллик бўйича кўрсаткичлари марказий ҳужумчи учун идеал эмаслиги бор гап. У Россия премьер-лигасида  мунтазам гол урадиган ҳужумчи вазифасини бажара олмади. Буни тан олиш даркор. Бироқ, миллий терма жамоамиз сафида голли серияни давом эттираётгани ўзбекистонлик мухлислар учун жуда муҳим ва қувонарли.

Хўш, европаликлар чемпионатда кам гол урадиган ҳужумчига нега қизиқмоқда?

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Элдорда юқори савиядаги футболчига хос бошқа сифатлар жуда яхши шаклланган. Хусусан, ўзбек ҳужумчисининг дриблинги, тезлиги, позиция танлаши, очилиши, бош билан яхши ўйнаши, ҳимояга ёрдам бериши ва яккакурашлардаги курашувчанлиги алоҳида эътироф этилмоқда.

Унга Германия, Франция, Туркия клубларидан қатор таклифлар бўлгани ва трансфер суммаси 15 миллион еврога кўтарилгани ахборот ленталарида кўп ва хўп айлангани барчага маълум"...

Мақоланинг тўлиқ шакли билан танишинг:

“Женоа” Шомуродовни асосий фигурага айлантирадими?

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ