
Эзе "Арсенал"даги дебютига тайёрланмоқда
"SunSport" нашрининг хабарига кўра, Лондоннинг "Арсенал" клубига яқинда қўшилган Эберечи Эзе жамоа мураббийлар штабида яхши таассурот қолдирди.
Ҳужумчи асосий машғулот тугаганидан сўнг қўшимча машғулот ўтказгани қайд этилмоқда. Катта эҳтимол билан болалигидан "Арсенал" мухлиси бўлган Эзе яқин дам олиш кунлари жамоа сафида дебют қилади.
Эслатиб ўтамиз, Эзе ушбу ёзда "Кристал Пэлас"дан "канонирлар" сафини тўлдирди ва клуб билан тўрт йиллик шартнома имзолади.
31 август, якшанба куни "Арсенал" АПЛнинг 3-туридан ўрин олган сафар учрашувида "Ливерпуль"га қарши баҳс олиб боради. Ўйин Тошкент вақти билан соат 20:30 да старт олади.
Фикрлар