Фабиньо Неймарнинг тезроқ қайтишига умид қилмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Фабиньо жамоадоши Неймарнинг миллий термага кўрсатаётган таъсирини юқори баҳолади. Унинг таъкидлашича, ҳужумчининг етакчилик фазилатлари у майдонга туша олмаган пайтларда ҳам жамоа учун жуда муҳим.
 

Фабиньо сўзларига кўра, Неймар доимий равишда жамоадошларини қўллаб-қувватлайди, терма жамоа ҳаётида фаол иштирок этади ва ҳанузгча кийиниш хонасидаги асосий шахслардан бири бўлиб қолмоқда. Таъкидланишича, тажрибали ҳужумчи ўйинчилар билан кўп мулоқот қилади, руҳий муҳитни тўғри сақлашга ёрдам беради. Ҳозирча эса Неймар жароҳати сабабли шифохонада.
 

«Неймар биз учун майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам жуда муҳим. Унинг тезроқ сафга қайтишини кутаяпмиз», — дея Фабиньонинг сўзларини келтиради L'Equipe нашри.
 

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати старт учрашувида Бразилия ғалаба қозона олмади. Карло Анчелотти шогирдлари Марокко термасига қарши баҳсда дурангга рози бўлишди — 1:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!