Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиши мумкин
Фабио Каннаваро Осиё кубоги муддати ўзгарганидан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетиши мумкин.
Италиялик мутахассис Фабио Каннаваро Саудия Арабистонида ўтказилиши режалаштирилаётган Осиё кубоги муддати ўзгарганидан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлиги лавозимини тарк этиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақида «Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этиш қарорини қабул қилиши мумкин. Бундай эҳтимол Осиё кубогини кўчириш ҳақидаги қарордан сўнг кўриб чиқилмоқда», — дея ёзган Романо «X» ижтимоий тармоғида.
Осиё футбол конфедерацияси мусобақа саналарини ўзгартиришни логистика билан боғлиқ қийинчиликлар ва минтақадаги транспорт қатновидаги узилишлар билан изоҳлади. Аввалроқ турнир 2027 йил 7 январдан 5 февралгача ўтказилиши режалаштирилган эди. Эндиликда Осиё кубогини 2027 йил 23 декабрдан 2028 йил 21 январгача ўтказиш таклиф этилмоқда. Янги муддатларни ФИФА тасдиқлаши керак бўлади.Фабио Каннаваро 2025 йил октябрь ойида Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган эди. У бундан аввал Тимур Кападзе бошчилигидаги жамоа тарихида илк бор жаҳон чемпионатига йўлланма олганди. ЖЧ-2026да ўзбекистонликлар Колумбия, Португалия ва ДР Конго терма жамоаларига мағлуб бўлиб, «K» гуруҳида сўнгги ўринни эгаллади ва мусобақани гуруҳ босқичидаёқ тарк этди.
Изоҳлар (0)