Фабрицио Романо Мессининг келажагига ойдинлик киритди

  • 19 октябрь, 10:48
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

АҚШнинг Major League Soccer чемпионати навбатдаги мавсуми ниҳоясига етди. Лиганинг энг машҳур юлдузи Лионель Месси мусобақанинг сўнгги ўйинида хет-трик қайд этди.

Tecno

Аргентиналик футболчининг учта голи “Интер Майами”га “Нэшвилл” майдонидан 5:2 ҳисобидаги ғалаба билан қайтиш имконини берди.

Леонинг флоридаликлар билан амалдаги шартномаси 31 декабрь куни тугайди. Таниқли инсайдер Фабрицио Романо бу вазиятга ойдинлик киритди.

- Лионель Месси мунтазам чемпионатни “Интер Майами” таркибида гол+пас кўрсаткичи бўйича 48 балл билан якунлади. Мессининг клуб билан янги шартнома борасидаги музокаралари ҳал қилувчи паллага кирган.

38 ёшли футболчи клубда қоладиган бўляпти. Айни пайтда келишувнинг сўнгги бандлари кўриб чиқилмоқда ва тез орада ҳужжат расман имзоланади.

Лионель Месси бор эътиборини “Интер Майами” лойиҳасига қаратган, - деб ёзди Фабрицио Романо.

“Интер Майами” энди плей-офф баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!