ФАКТ! "Динамо" ҳали Наманганда ғалаба қозонмаган!

TIGGO 2 PRO

Ўзбекистон Суперлигасининг илк турида "Навбаҳор" жамоаси ўз майдонида “Динамо” (Самарқанд)ни қабул қилади.

Мазкур клубларнинг Суперлига (олий лига)даги ўзаро ўйинлари статистикасига назар ташлайдиган бўлсак, ушбу жамоалар 52 марта ўзаро рўбарў бўлишган. 

Ушбу баҳсларда наманганликлар 30, “кўҳна шаҳарликлар” эса 13 марта зафар қучишган бўлса, 9 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати – 92-44, “Навбаҳор” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “лочинлар” 99, “арслонлар” эса 48 очкони қўлга киритишган.   

Ушбу клублар ўртасидаги ўйинларда энг йирик ҳисоб 1996 ва 1997 йиллари Наманганда қайд этилган. Ўша мавсумларда “Навбаҳор” “Динамо” устидан тегишлича 6:0  ҳамда 7:1 ҳисобларида зафар қучган. Эътиборлиси, самарқандликлар шу пайтгача наманганликларни йирик ҳисобда мағлубиятга учрата олишмаган. Мазкур жамоалар шу кунгача Наманганда ўзаро 26 та учрашув ўтказган. 

Ушбу ўйинлардан 20 тасида “Навбаҳор” ғалаба қозонган бўлса, яна 6 та баҳсда дуранг қайд этилган. Факт: “Динамо” ҳали Наманганда зафар қуча олмаган. Наманганда бўлиб ўтган учрашувларда тўплар нисбати -  59-11, "лочинлар" фойдасига.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Динамо” ўйини 9 март куни соат 19:30 старт олади. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию