Фарқ икки баравар! Ўзбекистон ва Қозоғистон легионерларини таққослашди!
Ўзбекистон ва Қозоғистон миллий терма жамоалари кузда ўтказиладиган бўлажак учрашувларга чақирилган футболчиларнинг якуний рўйхатини эълон қилди.
Қозоғистоннинг нуфузли манбаси – ASnews.kz сайти ҳар икки жамоанинг таркибини ўрганиб чиқди. Статистика ўз мамлакати ташқарисида фаолият юритаётган футболчилар сони бўйича икки баравар фарқ борлигини, шунингдек, улар ўйнайдиган чемпионатлар географияси ҳам бир-биридан фарқ қилишини кўрсатмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси: 10 нафар легионер (31 футболчидан)
Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби таркибга хориж чемпионатларида тўп сураётган 10 нафар футболчини киритди. Уларнинг салмоқли қисми узоқ хориж чемпионатларида, жумладан, Англия («Манчестер Сити»), Бельгия («Антверпен») ва Швейцария («Лугано») клубларида ўйнайди.
- Абдуқодир Ҳусанов — «Манчестер Сити» (Англия)
- Муҳаммадали Ўринбоев — «Антверпен» (Бельгия)
- Беҳрузжон Каримов — «Лугано» (Швейцария)
- Аббосбек Файзуллаев — «Башакшеҳир» (Туркия)
- Элдор Шомуродов — «Башакшеҳир» (Туркия)
- Маҳмуджон Маҳамаджонов — «Динамо» (Махачқалъа, Россия)
- Жаҳонгир Ўрозов — «Рубин» (Россия)
- Умарали Раҳмоналиев — «Сабах» (Озарбайжон)
- Азизжон Ғаниев — «Банияс» (БАА)
- Одилжон Ҳамробеков — «Трактор» (Эрон)
Қозоғистон миллий терма жамоаси: 5 нафар легионер (28 футболчидан)
Жон ван’т Схип бошчилигидаги Қозоғистон миллий терма жамоаси таркибига хориж чемпионатларида фаолият юритаётган беш нафар футболчи киритилди. Улардан тўрт нафари Россия клубларида, бири эса Озарбайжон чемпионатида ўйнайди.
Узоқ хорижда ўйнайдиган футболчилар рўйхатда йўқ: Англиянинг «Бёрнли» клубида тўп сурадиган 18 ёшли ҳужумчи Дастан Сатпаев жароҳати сабаб бўлажак учрашувларни ўтказиб юборади.
- Нурали Алип — «Зенит» (Россия)
- Максим Самородов — «Ахмат» (Россия)
- Ғалимжан Кенжебек — «Ахмат» (Россия)
- Ислом Чесноков — «Крилья Советов» (Россия)
- Стас Покатилов — «Сабах» (Озарбайжон)
Қозоғистон терма жамоаси УЕФА Миллатлар лигаси доирасида тўртта учрашув ўтказади: 26 сентябрь куни сафарда Фарер оролларига, 29 сентябрь куни Словакияга, 2 октябрь куни ўз майдонида Молдовага ва 6 октябрь куни яна Фарер оролларига қарши баҳс олиб боради.
Ўзбекистон терма жамоаси эса шу саналар оралиғида учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ўзбек футболчилари 24 сентябрь куни Эрон, 1 октябрь куни Сурия ва 6 октябрь куни Жанубий Корея билан куч синашади.
Ўзбекистон – Эрон ўйинига башорат: Ким ютади?
Ўзбек футболчиси Швейцарияда гол уриб, тарихга кирди, рақиб янчиб ташланди

Фикрлар