Фарзона Фозилова қитъада тенгсиз!

  • 29 январь, 2022, 13:25
  • 0
  • Бокс

Айни дақиқаларда Тошкент шаҳридаги "Универсал" спорт мажмуасида 22 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал баҳслари бўлиб ўтмоқда. 

Ушбу ҳал қилувчи жангларнинг дастлабкисида ҳамюртимиз -48 кг вазн тоифасидаги Фарзона Фозилова тожикистонлик Сумая Қосимова билан қитъада ким тенгсиз эканлигига ойдинлик киритишди. 

Бутун жанг мобайнида рақибасига нисбатан фаолроқ ва аниқ ҳаракат қилган Фозилова якунда ғалаба қозониб, Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлди!

Фото Ўзбекистон бокс федерацияси телеграм каналидан олинди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!