Фатма Аль-Набхани: Нега бундай муносабатда бўлишди? Мусулмон бўлганим учунми?

Уммонлик теннисчи Фатма Ал-Набхани Францияда ўтказилган ИТФ турниридаги иштироки ҳақида тўхталиб ўтди.

“Негадир мезбон теннисчи Миртилле Георгесга қарши ўтган ўйинда менга ўзгача муносабатда бўлишди. Ўйин ҳаками геймлар ўртасидаги танаффусда рақиб теннисчи билан ҳазиллашди, чизиқлардаги қарорларни менга қарши ўзгартирди. Унинг қарорлари деб менинг матчболларим ҳисобга олинмади.

Бу турнирда болбойлар йўқ эди. Теннисчилар қонунда белгилангандек, ҳар бир аниқ зарбадан сўнг ўзлари коптокни олишга мажбурдир. Аммо рақибим бу ишни қилмади ва ҳакам бу ҳолатда ҳам уни ёнини олди.

Мен бундай ўйин ўйнашдан бош тортдим ва арбитир томонидан огоҳлантирдим. Қизиқ франциялик теннисчи менга нисбатан ўйин мобайнида ҳақоратли сўзларни ишлатди аммо у огоҳлантирилмади. Ҳаттоки, супервайзерни чақиришимга йўл қўйишмади. Менинг ҳуқуқларимни инобатга олишмади.

Ўйин арбитрининг бу қарорлари диний ажратишдир. Нега менга бундай муносабатда бўлишди? Мусулмон бўлганим учунми? Менинг онам ҳижобда бўлганлари учунми? Ёки мен араб тилида гапираётганим учунми? Мен мусулмонман ва бу билан фахрланаман. Ва уларнинг бундай муносабатда бўлишларига йўл қўймайман“, дейди Фатма.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!