Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Файзуллаев Истанбулда тиббий кўрикдан ўтди

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Ҳафта охиригача Файзуллаевнинг ўтиши эълон қилинади

"Sport24" нашрининг хабар беришича, Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев Истанбулда тиббий кўрикдан ўтди.

Тез орада "Башакшеҳир" ЦСКАга 7,5 млн евро ўтказиб беради. Шундан сўнг, турк клуби Аббос билан шахсий шартномаларни имзолайди.

Айни пайтда футболчи билан 3 йиллик шартнома оғзаки келишилган. Шунингдек, "Башакшеҳир" унда Европа клублари учун товон пули белгилашни режалаштирмоқда. Битим 99 фоизга бажарилди. Агар барча ҳужжатлар ўз вақтида ёпилса, ҳафта охиригача Файзуллаевнинг ўтиши эълон қилинади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ