Файзуллаев келажакни кутишни истамади!

Бугунги кунда Россия Премьер-лигасининг аксарият мухлису мутахассислари, мураббийлари ЦСКАдаги ўзбек легионери Аббосбек Файзуллаевнинг фаолиятини катта қизиқиш билан кузатиб боряпти.

Россия футболини ёритиб келаётган https://football24.ru сайти ҳужумкор футболчимизнинг фаолиятига назар ташлаб, Файзуллаевнинг бир ўзи салоҳият бобида “Спартак”нинг юлдуз ҳужумчиларидан кучлироқ эканини шарҳлаб берди.

Sports.uz портали ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ушбу таҳлилий мақолани ҳавола этади.

Биринчи қисм:

Ҳамма Россия Премьер-лигасининг энг ёрқин юлдузи “Спартак” Испаниядан 7 миллион еврога олиб келган Тео Бонгонда бўлишини кутганмиди?

6a04ba5be934fcc4c137c3fb1c8d7aa1

Ундай бўлиб чиқмади. Атиги 500 минг еврога трансфер қилинган ўзбек футболчиси россиялик мухлисларни ақлдан оздириб қўйди.

Икки ой ичида Аббос бир ярим миллион еврога қимматлади. Ҳозир унинг нархи 500 минг эмас, 2 миллион евро!

ЦСКА селекционарлари арзон нархга ҳақиқий хазинани топди, бу ўйинчи Россия майдонларида ном таратиш билан бирга ҳали келажакда Европага кўчиб ўтиш орқали клубга даромад ҳам келтиради.

Аббос ким ўзи?

Файзуллаев чемпионатимизга шиддат билан ёрим келди. “Армиячилар” уни Тошкентнинг “Пахтакор”идан олди. Ўсмирлигиданоқ бу  бола узоққа бориши яққол кўриниб турарди. Клуб академиясида ўйнаб юрган кезлариданоқ ЎЗбекистоннинг ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларига чақиртирилар эди.

Икки йил ичида Аббосбек “Пахтакор”нинг асосий таркибидаги жойини мустаҳкамлади ва миллий терма жамоада дебют қилди. 2022 йили “Ўзбекистоннинг энг яхши ёш футболчиси” совринига лоёиқ топилди.

“Пахтакор” истеъдодли тарбияланувчиси билан хайрлашгиси келмади. Тошкент клуби ёш футболчининг илтимосини ерда қолдирмай уни Москвага қўйиб юборгани учун  тасанно. Шунга қарамай, “Пахтакор” бош директори Дмитрий Адисман Файзуллаевнинг янги жамоада ўйнаб кетишидан озгина шубҳаланган эди.

У ўзбек футболчиси ўзи ўйнайдиган позицияга учинчи футболчи бўлишини айтганди. Қисқа фурсатдан кейин Аббосбек бутун Премьер-лигада ўз позициясида биринчи рақамли ўйинчига айланди.

Файзуллаев келажакни кутишни истамади!

Хавотир ҳақиқатан бор эди. Чунки ЦСКАда Чалов-Заболотний-Обляковдан иборат ҳужум учлиги шаклланиб бўлганди. Мухин ҳам ҳужумкор триога муваффақиятли қўшилиб кетди ва гол ура бошлади. Ўзбек футболчиси келажакни кўзлаб, ротация учун олинган эди. Бироқ Файзуллаев келажакни кутишни исмади ва тезда ҳаммасини ҳал қилишга киришди.

Бошида Файзуллаевга ўзини кўрсатиш анча қийин бўлди “Динамо” ва “Оренбург” билан бўлган ўйинларда мос тарза уч ва ўн дақиқа ўйнади. Кейин “Крилья Советов” билан тўқнашувда имкониятини намойиш қила олди. Агар ўзбек легионери бўлмаганида самараликлар “армиячилар”ни ер билан битта қилган бўларди.

“Крилья Советов” ҳимоячилари ЦСКАнинг янги ўйинчиси қаршисида ҳеч нарса қила олмади. Чаловга узатган паси – заргарона! Гол уриши ҳам мумкин эди, самараликларни тўсин қутқариб қолди. Ўйиндан кейин Файзуллаев асосий таркибнинг алиштириб бўлмас ўйинчисига айланди.

Аббоснинг устун тарафлари

ЦСКАнинг ҳамма мухлислари ҳам Заболотнийнинг ўйинидан мамнун эмас. Антон – жангчи. Лекин унинг функционал имкониятлари чекланган. Файзуллаев “иккинчи қават”да худди Заболотний сингари самарали ўйнай олади, фарқли жиҳати – ўзбек легионери кенг фронт бўйлаб ҳужум ташкил этишга уста.  

Аббос – ўзига хос вингер. ЦСКАда унга тўлиқ эркинлик берилган. Файзуллаев тўпни эгаллаш учун майдоннинг ярмигача қайтиб боради ёки тўпни майдон марказида, баъзан қарама қарши қанотда қабул қилиб олади. Бу ҳолатда ҳам жамоадошларига халақит қилмайди.

Ўзбек футболчисининг тезлиги катта ва айнан мана шу устунлигини қўллаб, ҳимоячилардан қочиб кетади. Заболотний бўй-басти катта бўлгани билан бунақа сифатларга эга эмас. Бу ҳолатда Антонга бироз ачиняпмиз ҳам. Энди у Файзуллаев-Чалов-Обляковдан таркиб топган ҳужум учлигига мос тушмай қолди.

Россия Премьер-лигасида Файзуллаевдек тўп билан муомала қиладиган ўйинчи йўқ. Ортиқча қизғанчиқлик қилмайди, жамоага ўйнайди. Агар Аббос бир ўзи вазиятдан чиқишга кўзи етмаса, албатта, жамоадошига пас ошириш имконини топади.

Аббос жамоадаги шериклари билан тез тил топишиб кетди. Унинг “Ростов”га урилган голдаги иштироки – космос! Ўзбек ҳужумчиси Давила узатган тўпни тўхтатиб ўтирмади ва ун  Келлвенга тўғрилаб берди. Бразилиялик футболчининг пасидан Чалов гол урди.

3e5097eab4e14a233ef15c28bce66

Учинчи гол ҳам топ даражада! Файзуллаев ўзи рақиблар кутмаган жойда очилди. Бу унинг майдонда эркин ҳаракат қилиши самараси. Айнан мана шу ҳолатда рақиблар Аббосни йўқотиб қўйяпти.

Ишонмайсиз, лекин бўйи 170 сантиметр бўлган ўзбек футболчиси бош билан ҳам яхши ўйнайди. “Балтика”га қарши баҳсда Келлвеннинг узатмасини бир урунишда боши билан дарвозага тўғрилаб қўйди. Фақатгина дарвозабон Латишонокнинг маҳорати ва тезкор реакцияси “Балтика”ни голдан қутқарди.

Давоми бор...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!