Файзуллаев майдонга қачон қайтиши маълум бўлди
“Башакшеҳир” бош мураббийи Нури Шаҳин маълумот берди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Аббосбек Файзуллаев ноябрь ойи йиғини давомида Саудия Арабистони билан ўтказилган ўртоқлик учрашувда жароҳат олгани боис, “Башакшеҳир”нинг охирги ўйинида қатнаша олмади.
23 ёшли футболчининг аҳволи ўзбекистонлик футбол ишқибозларини ҳам хавотирга солиб қўйган.
Турк клуби бош мураббийи Нури Шахин жамоасидаги жароҳати бор ўйинчилар ҳақида маълумот берар экан, биринчи бўлиб Аббосбек Файзуллаев аҳволига тўхталди.
- Аббос, олти ҳафта майдонга туша олмайди. Афсуски, Эмин Байрам операция қилинади ва 6–8 ой, Ҳамза Гюрелер 6–8 ҳафта жамоадан ташқарида бўлади.
Кристофер Опери операция қилинди ва 4 ой майдонда кўрмаймиз Юсуф Сарининг операциядан кейинги тикланиши учун яна 2–3 ҳафта керак бўлади. Уссейну Ба ҳақида ҳам ҳозирча аниқ муддат айта олмаймиз. Энг тезроқ сафга қайтишини кутаётган футболчиларимиз Юсуф ва Ба, - деди Шахин матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, 17 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарнинг Доҳа шаҳрида Саудия Арабистонига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. Учрашув 2:1 ҳисобида Фабио Каннаваро шогирдлари ғалабаси билан якунланди. Ўйиннинг 53-дақиқасида рақиб футболчисининг қўпол ҳаракатидан сўнг Аббосбек Файзуллаев жароҳат олиб, майдонни тарк этган эди.
Аввалроқ Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати футболчининг ўнг оёқ тўпиқ қисми шикастлангани ҳақида хабар берган эди.
Туркия Суперлигасининг 12-турида “Башакшеҳир” ўз майдонида “Чорум”ни қабул қилиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Икки тўп фарқи билан ортда бораётган истанбулликлар учрашув якунида камбек амалга оширди. Голларнинг биринчисига Элдор Шомуродов муаллифлик қилди ва жамоасининг камбэкига пойдевор қўйди.
Изоҳлар (0)