Файзуллаевни қор ҳам тўхтата олмади!

Россия футболи ёритиб бораётган “Спорт Экспресс” нашри 30 йилдан ортиқ вақт давом этиб келаётган анъанасини давом эттириб, Россия Премьер-лигасининг энг зўр футболчилари рейтингини тузиб чиқди.

Ушбу нашр экспертлари ҳар бир учрашувда барча футболчиларни баҳолаб боради ва ҳар турдан кейин умумий натижаларни ҳисоблаб, мавсумнинг энг кучли футболчиларини аниқлайди.

ЦСКА шарафини муносиб ҳимоя қилаётган Аббосбек Файзуллаев 17-тур якунларига кўра, кучли учликдаги жойини сақлаб қолди.

photo_2023-12-05_20-26-15

Қуйида рейтингга киритилган футболчиларнинг учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланганини билиб олишингиз мумкин.

  1. Матео Кассьерра («Зенит») — 6,50 балл.

Матео жароҳатидан қутилиб, майдонга тушди ва “Локомотив” дарвозасини ишғол қилди. Бироқ унинг голи жамоасини мағлубиятдан қутқара олмади.

  1. Вендел («Зенит») — 6,43 балл.

“Локомотив”га қарши фаол ўйнади, икки марта дарвозага зарба берди, уч марта жамоадошларини қулай пас билан таъкинлаб, ўткир позицияга чиқарди. Лекин бу ҳаракатлар питерликларга бир очко ҳам тақдим этмади.

  1. Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА) — 6,36 балл.

Аббос Файзуллаев қорли майдонда ҳам ўзини кўрсата олди. ЦСКА ва “Ростов” баҳсида ўзбек легионери рақиб дарвозаси томон энг кўп зарба берган ўйинчи бўлди. Учрашувнинг бошидаёқ пенальти ишлаб, “армиячилар”нинг ғалаба қозонишига катта ҳисса қўшди.

  1. Эдуард Сперцян («Краснодар») — 6,35 балл.

«Краснодар» мусобақа жадвалида биринчи ўрингга қайтди. Жамоа етакчиси Сперцян эса, балл жамғаришда кучли учликка максимал даражада яқинлашиб олди. Эдуард “Оренбург” дарвозасига 11 метрлик белгидан тўп киритди.

  1. Бенхамин Гарре («Крылья Советов») — 6,32 балл.

Юқори спорт формасини таклаб олганини намойиш қилди. Жамоаси сафида кетма-кет учинчи ўйинда тўп киритяпти.

  1. Жон Кордоба («Краснодар») — 6,28 балл.

Дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборди.

  1. Клаудиньо («Зенит») — 6,24 балл.

Клаудиньо “Локомотиқ”га қарши учрашувда жуда яхши бошлади, бироқ кейинчалик ўйинида пасайиш кузатилди.

  1. Антон Заболотний (ЦСКА) — 6,23 балл.

“Ростов”га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида майдонга туширилди.

  1. Фернандо Костанца («Крылья Советов») — 6,21 балл.

“Сочи”га қарши жуда фаол ўйнади ва жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.

  1. Дуглас Сантос («Зенит») — 6,18 балл.

“Локомотив” билан бўлган тўқнашувда кутилган ўйинни намойиш қила олмади. Ҳаракатлари паст баҳоланди ва рейтингда кучли ўнликдан чиқиб кетишга яқин турибди.

photo_2023-12-05_20-33-43 (2)

ЦСКА Россия Премьер-лигасининг 18-турида мусобақа пешқадами "Краснодар" меҳмони бўлади. Турнинг марказий учрашуви 10 декабрга белгиланган. 

Эксперт: Файзуллаев Месси эмас, Европада ўйнаб кетолмайди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
qaxramonortiqov89@gmail.com
06/12/2023 08:06
Bizda juda xam kop maktovlar bolib ketadi keyin Yulduz bolib qolganda indamay qolinadi