Файзуллаевнинг жамоадоши Мессидан ўзиб кетди
Аббосбек Файзуллаев ўйнаётган ЦСКА клуби дарвозабони Игорь Акинфеев бир жамоада кўп ўйин ўтказиш бўйича ўз рекордини ўрнатди.
Россия Премьер-лигасининг 12-турида “армиячилар” Махачқалъада “Динамо”ни кичик ҳисобда енгиб қайтди. Бу учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган Игорь Акинфеев ЦСКА таркибида 779-ўйинини ўтказди.
38 ёшли дарвозабон бу кўрсаткич бўйича “Интер Майами” юлдузи Лионель Мессидан ўзиб кетди. Саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби “Барселона”да ўйнаган даврда каталонияликлар учун 778 та ўйинда майдонга тушган эди.
Бир жамоада энг кўп ўйин ўтказиш бўйича жаҳон рекорди уэльслик Райан Гиггзга тегишли. У “Манчестер Юнайтед”нинг юлдузли даврида жамоа учун 963 маротаба майдонга тушган.
Фикрлар