Фазлиддин Ғоибназаров бугун ўзининг навбатдаги жангини ўтказади
Ads

Бугун АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги Madison Square Garden аренасида профессионал бокс жанглари бўлиб ўтади.

Эътиборлиси, шу кунги жангларда ҳамюртимиз Фазлиддин Ғоибназаров (63,5 кг) ҳам рингга кўтарилади. Боксчимизга бу сафар мексикалик Хесус Сильвейра рақиблик қилади.

Маълумот учун, ушбу жанг Тошкент вақти билан эртага тонгда бўлиб ўтади.