Фазлиддин Ғоибназаровнинг навбатдаги рақиби аниқ

  • 15 апрель, 2019, 10:30
  • 1
  • Бокс

Рио Олимпиадаси чемпиони, айни пайтда профессионал боксда ёрқин фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Фазлиддин Ғоибназаровнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди. 11 май куни ўтадиган бокс оқшомида юртдошимиз америкалик Майкл Фоксга қарши жанг олиб боради. Ушбу қарама-қаршилик Аризонада ўтиши белгиланган. Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда. 

Ёдингизда бўлса, Майкл Фокс шу йилнинг 15 февраль куни бошқа бир ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашевга қарши рингга кўтарилиб, фаолиятидаги биринчи мағлубиятини қабул қилиб олганди. Таъкидлаш жоиз, Фокс 20 жангидан қолган 19 тасида ғалаба қозонган.

“Биз бўлажак баҳсга жиддий ҳозирлик кўрмоқдамиз. Ҳали вақт бор, умид қиламанки, навбатдаги ғалабам билан барча бокс мухлисларини хушнуд этаман”, – деди Фазлиддин Ғоибназаров.
Эслатиб ўтамиз, юртдошимиз шу пайтгача профессионал боксда 7 бор жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Рахмонов Шерали
16/04/2019 16:04
Фазлиддин омад йор булсин.Шохжахон билан Майкл Фокс жангини кургандим кучли боксчи.2016 йил рио финалидек жанг булади менимча