Федерер нега йиғлади? (Видео)
Ads

"Питер билан танишув? Бу жуда ажойиб тарих. Биз Базелда бўлиб ўтган клублар миқёсидаги турнирда илк бор учрашган эдик. Мен у вақтда жуда ёш эдим, у эса жамоа юлдузи эди. Омадни қарангки, мен унинг қўл остида шуғуллана бошладим.

Ўйлайманки, у мен билан фаҳрланган бўлар эди. Унинг ўлими менга ўзига хос чақириқ бўлди. Мен ўз устимда янада қаттиқроқ ишлай бошлаганман", - дея кўз ёшларини тия олмади Федерер.

Маълумот учун, Рожернинг устози Питер Картер 2002 йил автоҳалокат натижасида оламдан ўтган эди.