Фергюсон “Манчестер Юнайтед”га бош мураббий танлаб берди
“Манчестер Юнайтед” тарихидаги энг зўр бош мураббий сэр Алекс Фергюсон ҳозирги жамоани бошқаришга муносиб номзод борлигини айтди.
Маълумки, айни пайтда “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен хаг ҳисобланади. Бироқ клуб раҳбарияти янги устоз қидираётгани ҳақида маълумотлар кўп тарқатилмоқда.
Фергюсоннинг фикрича, клуб хўжайинлари бош мураббийликни аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттинога топшириши керак.
Бу мутахассис илгари “Тоттенхэм”ни бошқарган. Орада ПСЖда ишлаб келганидан кейин “Челси”га таклиф қилинган эди. Бироқ “аристократлар” мавсум охирида уни ишдан олдин.
Маълум бўлишича, Фергюсон “Манчестер Юнайтед” хўжайинларидан сэр Жим Рэтклифф билан учрашган ва жамоага Почеттинони таклиф қилишни маслаҳат берган.
Фикрлар