Фернандеш Европанинг гранд клубига ўтиши мумкин!

CHERY AUTO

Португалиялик ярим ҳимоячи Бруну Фернандеш яқин вақтларда жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда "Teamtalk" нашри хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, Мюнхеннинг "Бавария" клуби 31 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирган. Германия гранди яқин вақтларда "Манчестер Юнайтед" раҳбариятига расмий таклиф тақдим этишни режалаштирмоқда.

Англияликлар эса Бруну Фернандешни 46 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Ҳозирги ҳолатда португалиялик хавбекнинг клуб билан шартномаси 2027 йил ўрталаригача амал қилади.

Жорий мавсумда Фернандеш 8 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!