Фернандиньо: "Наполи" Европада энг яхши ўйинни намойиш этмоқда

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Фернандиньо ЕЧЛ гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган “Наполи”га қарши ўйин олди фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.  

"Наполи" –Европада энг яхши ўйинни намойиш этмоқда. Бу гол уриш учун мўлжалланган машина. Италияда улар яхши ҳаракат қилишади, улар менимча кўпроқ имкониятларга эга. Уларнинг ажойиб ҳужуми бор. Мертенс ўзини кучли ҳужумчи эканлигини кўрсатди. Кальехон ва Гамшик ҳам яхшироқ ўйин намойиш этишга киришди. Шунингдек, менга Инсиньо ҳам ёқади. У ҳудди суперюлдуз сифатида гол ура олади. Қолаверса, “Наполи” ярим ҳимоя ва ҳимояда тартибли ҳаракат қилади. Улар тўпни ўзларида назорат қилиш билан бирга юқори даражада босим қилишади.  Боз устига неаполликларни Сарри бошқаради, – дейди Фернандиньо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!