"Феррари" пойгачиси фаолиятини қайси жамоада давом эттиради?
Мавсум якунида шартномаси тугайдиган Карлос Сайнс ҳали ҳам фаолиятини қайси жамоада давом эттириш ҳақида аниқ бир тўхтамга келмади. Ҳозирда Карлосга “Ауди”дан таклиф бор (“Ауди” 2026-йилда “Заубер” ўрнига қўшилади).
Аммо, испаниялик пойгачи “Ауди”нинг таклифини қабул қилишга шошмаяпти. Сабаби, Сайнс “Мерседес”дан таклиф кутмоқда.
“Кумуш ўқлар” эса катта эҳтимол билан Хэмилтон ўрнини ёш Кими Антанелли билан тўлдиради.
Аutosport маълумотларига кўра, мухбирлар паддокда Сайнснинг “Уилямс” билан музокараларидан хабардор бўлиб қолишган - агар британияликларнинг режалари унга ишонарли бўлиб кўринса, испаниялик бу вариантга қизиқиши мумкин.
Фикрлар