Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

ФИФА Эроннинг сўровини "имконсиз" деб ҳисоблади

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Жамоанинг уччала ўйини ҳам АҚШ ҳудудида бўлиб ўтиши керак

ФИФА Эрон терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги ўйинларини бошқа мамлакатга кўчирмайди.

Аввалроқ Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Тож ташкилот ўз мамлакати терма жамоасининг ЖЧ-2026 ўйинларини АҚШдан Мексикага кўчириш бўйича музокаралар олиб бораётганини маълум қилганди.

Бироқ, The Times'нинг ёзишича, бу таклиф ФИФАда муҳокама қилинмаган - бундай қадам "имконсиз" ҳисобланади. Ўйин чипталари аллақачон сотилган ва уларнинг кўчирилиши бошқа иштирокчи жамоаларга ҳам таъсир қилади.

Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритиб, Бельгия, Миср ва Янги Зеландия терма жамоалари билан “G” гуруҳидан жой олди. Жамоанинг уччала ўйини ҳам АҚШ ҳудудида бўлиб ўтиши керак.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ