ФИФА: ЖЧ-2018 ўйинларини Ер шарининг тенг ярми томоша қилган
Ads

Ёзда Россия яшил майдонлари мезбонлик қилган жаҳон чемпионати ўйинларини Ер сайёрасининг тенг ярим аҳолиси томоша қилгани аниқланди.

ФИФА расмий сайтининг хабар беришича 4 ёшдан катта бўлган 3,572 миллиард инсон телевизор орқали ушбу мундиални кузатиб борган. Хорватия ва Франция терма жамоалари ўртасидаги финал баҳсини эса 1,12 млрд инсон тўғридан-тўғри томоша қилган.

ЖЧ-2018 учрашувлари телетрансляцияларининг ўртача аудиторияси эса 191 миллион томошабинни ташкил этган.

Минбар

Барча блоглар