Филип Раевац
Ads

Машғулотлар аввалида клубнинг ягона легионери Филип Раевацга ҳам "Бунёдкор"даги фаолияти учун миннатдорчилик белгиси сифатида эсдалик совғалари топширилди. Бу ҳақда "Бунёдкор" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Оилавий муаммолари сабаб бугун Германияга учиб кетган Раевацга бош мураббий Миржалол Қосимов клуб эришган натижаларида ўзининг ўйинлари ва голлари билан муносиб ҳисса қўшганлигини таъкидлаб, ташшаккур айтди ҳамда шифохонада даволанаётган футболчининг отаси тезроқ тузалиб оёққа туришини тилади. Ўз навбатида футболчи ҳам мураббийлар штабига ҳамда жамоадошларига миннатдорчилик билдириб ўтди.

Машғулотлардан сўнг эса жамоа аъзодари бир дастурхон атрофида йиғилди.