Филипп Лам: Бундеслигада чемпионлик масаласи апрелда ҳал бўлади
Ads

“Бавария” клуби собиқ сардори Филипп Лам мюнхенликларнинг сўнгги йилларда Бундеслигада рақобатга дуч келишмаётгани ҳақидаги фикрларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Бундеслигада соғлом рақобатнинг бўлиши жуда муҳим. “Бавария”нинг ғалаба қозонганидан хурсандман, лекин рақиб жамоа ҳам уларга етарли қаршилик кўрсатганда ажойиб бўларди.

Испания Ла Лигасида “Барселона”, “Реал” ёки “Атлетико” ғолиб чиқиши мумкин. Бизда, Германияда эса чемпионлик масаласи апрелдаёқ якунига етади”, - дейди Лам.