Филипп Лам Германия терма жамоасининг фахрий сардори бўлди (фото)
Ads

Германия терма жамоаси ҳамда Мюнхеннинг “Бавария” клуби собиқ ҳимоячиси Филипп Ламга Бундестимнинг фахрий сардори унвони берилди.

Германия футбол иттифоқи расмий сайтининг хабар беришича 34 ёшли футболчини тақдирлаш маросими бугун ўтказилган.

Айтиш керакки, Лам бундай номга сазовор бўлган мамлакатнинг 6-футболчиси бўлди. Ушбу мукофотга бундан аввал Фриц Уолтер, Уве Зеелер, Франц Беккенбауэр, Лотар Маттеус ва Юрген Клинсман каби афсонавий футболчилар лойиқ кўрилган.

Бундан ташқари Филипп Лам Евро-2024 мезбонлиги учун курашаётган Германиянинг элчиси сифатида фаолият олиб борадиган бўлди.