Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

«Фиорентина» де Хеа билан хайрлашиши мумкин

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Фиорентина» 2026/2027 мавсумидан сўнг Давид де Хеа билан шартномани юқори маоши ва ўйин даражаси сабаб узайтирмаслиги мумкин.

«Фиорентина» раҳбарияти 2026/2027 йилги мавсум якунланганидан сўнг испаниялик дарвозабон Давид де Хеа билан шартномани бекор қилиш вариантини кўриб чиқмоқда. Клуб раҳбарияти 36 ёшли голкипернинг ўйин савиясидан норози.

Бундан ташқари, Corriere dello Sport нашрининг хабар беришича, Флоренция жамоасини де Хеанинг ҳозирги маоши ҳам хавотирга солмоқда. Давид «Фиорентина»да солиқларни ҳисобга олган ҳолда йилига 3,5 миллион евро ишлаб топади.

Испаниялик футболчи 2024 йил август ойида Флоренция клубига қўшилган. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2028 йил июнь ойининг охиригача мўлжалланган. Дарвозабоннинг трансфер қиймати 3,5 миллион еврога баҳоланмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ