"Фиорентина" Хесе борасида ПСЖга таклиф жўнатди

BEPUL PROPAN

Италиянинг “Фиорентина” клуби ПСЖ ҳужумчиси Хесе Родригесни ўз таркибига қўшиб олиши мумкин. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Флоренцияликлар 24 ёшли футболчи учун 10 миллион евро таклиф қилишмоқчи. Манбанинг хабар беришича, клуб раҳбарияти “Боруссия Д” ярим ҳимоячиси Эмре Мор “Интер”га кўчиб ўтганидан сўнг, шундай қарорга келишган.

Қайд этиш лозим, ўтган мавсумни Ла Лиганинг “Лас-Пальмас” клуби сафида ўтказган футболчига Римнинг “Рома” кдуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!