Фирмино АПЛга қайтиши мумкин
Қишки трансферлар ойнасида "Ал-Аҳли"ни кутилаётган Роберто Фирмино АПЛга қайтиши мумкин. Унга "Шеффилд" қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди "TalkSport" нашри.
Риёдликлар ҳужумчини ижарага беришга тайёр. Курашда Саудиянинг бир қатор клублари бор. Шунингдек, бразилияликка Туркиядан ҳам таклифлар борлигини ҳақда миш-мишлар тарқалмоқда.
Фирмино ёзда "Ал-Аҳли"га эркин агент сифатида ўтганди. У жамоаси таркибида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та голда иштирок этган.
Маълумот учун, "Шеффилд" айни пайтда АПЛ турнир жадвалида 20-ўринда турибди. Клуб 19 та ўйинда 2 маротаба ғалаба қозона олди. Шу билан бирга, 14 марта мағлубиятга учради.
Фикрлар