Фирмино "Ливерпул"нинг ЕЧЛдаги энг тезкор голига муаллифлик қилди

Англиянинг “Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Роберто Фирмино кеча бўлиб ўтган “Севилья”га (3:3) қарши баҳсда биринчи бўлиб ҳисобни очди.

Эътиборлиси, 26 ёшли бразилиялик футболчи ҳакам ҳуштаги чалиниши билан орадан бор йўғи 1 дақиқаю 25 сония ўтганидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол этди. Бу эса мерсисайдликларнинг ушбу турнирдаги энг тезкор голи бўлиб тарихга кирди.

Фирмино бу кўрсатгич борасида 2005 йил “Бетис” (2:1) дарвозасини ишғол эган Флоран Синам-Понголяни бир сонияга ортда қолдирди.

Айтиш лозимки, бундан ташқари Фирмино ўзининг ЕЧЛдаги дастлабки 5та учрашувида 5та гол киритган илк футболчи бўлди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!