"Фламенго" сўнгги дақиқаларда камбэк кўрсатди ва Либертадорес Кубогини қўлга киритди

CHERY AUTO

Либертадорес Кубогининг финалида "Фламенго" клуби Аргентинанинг "Ривер Плэйт" жамоасини мағлубиятга учратди.

Tecno

Бразилияликлар ҳужумчиси Габриэл Барбоза беллашувнинг 89 ва 92-дақиқасида голлар киритиб, жамоасига чемпионликни тақдим этди.

Яна бир қизиқ томони, учрашувда 2 та гол урган Барбоза ва "Ривер Плэйт" футболчиси Паласиос 90-дақиқада майдондан четлатилишди.

1998/99 мавсумидаги Европа Чемпионлар Лигаси финалидаги ссенарийни эслатиб юборувчи беллашувда аргентиналиклар 14-дақиқада гол уриб, ҳисобда олдинда боришаётган эди. Ёдингизда бўлса ЕЧЛнинг 1998/99 йилги финалида ҳам "Бавария" МЮни 1:0 ҳисобида ютаётган паллада сўнгги дақиқаларда инглизлар 2 та гол киритиб, чемпионликни илиб кетишган эди.

Маълумот учун, финалда дубль қайд этган Габриел Барбоза "Интер" футболчиси ҳисобланади. У "Фламенго" сафига мавсум охирига қадар ижарага ўтган.

Либертадорес Кубоги

Финал

"Фламенго" (Бразилия) – "Ривер Плейт" (Аргентина) 2:1 (0:1, 2:0)

Голлар: 0:1 – 14 Борре, 1:1 – 89 Габриэл Барбоза, 2:1 – 90 Габриэл Барбоза.

"Фламенго" – Диего Алвес, Родриго Кайо, Мари, Рафинья, Филипе Луис, де Арраскаэта (Пирис, 90), Эвертон Рибейро, Арао (Витиньо, 86), Жерсон (Диего, 66), Габриэл Барбоза, Бруно Энрике.

"Ривер Плейт" – Армани, Пинола, Каско (Диас, 77), Монтиель, Паласиос, Мартинес, Перес, Фернандес (Альварес, 69), де ла Крус, Борре (Пратто, 75), Суарес.

Огоҳлантиришлар: Каско (30), Суарес (45), Мари (54), Перес (71), Рафинья (80), Габриэл Барбоза (90).

Четлатишлар: Паласиос (90), Габриэл Барбоза (90).

Comments

You must be logged in to commet!