Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Флик Абделькаримнинг ҳаракатларини юқори баҳоламоқда

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Барселона» 18 ёшли Хамза Абделькаримнинг меҳнати ва муносабатидан мамнун, Флик унга катта ишонч билдиради.

«Барселона»да 18 ёшли ҳужумчи Хамза Абделькаримнинг машғулотлардаги ҳаракатлари юқори баҳоланмоқда. Бу ҳақда Diario SPORT нашри хабар берди.

Манбага кўра, каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жорий мавсумда деярли ўйин амалиётига эга бўлмаётганига қарамай, ёш футболчидан мамнун. Мутахассисга Абделькаримнинг ишга бўлган муносабати ва машғулотларда ўзини кўрсатиши ёқмоқда.

Футболчининг ўзи ҳам жамоадаги ролини қабул қилган ва зарурат туғилса, иккинчи жамоага ёрдам беришга тайёр.

Мисрлик ҳужумчи жорий мавсумда Испания чемпионати доирасида атиги икки марта майдонга тушиб, жами 12 дақиқа ўйнади.

Абделькаримнинг «Барселона» билан шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ