Флик “Барса”га янги ҳужумчи танлади

CHERY AUTO

“Барселона”ни Испания чемпионига айлантирган Ханс-Дитер Флик жамоа таркибида муайян ўзгаришларга қўл уришга қарор қилди.

Tecno

Европа матбуотининг ёзишича, германиялик мураббий “Барселона”га янги ҳужумчи танлаган. Флик ўз шогирдлари орасида “Аталанта” етакчиси Адемола Лукманни кўрмоқчи.

Бу ҳақда Catalunya Ràdio журналистлари маълумот тарқатди.

Трансферлар бўйича экспертларнинг фикрига кўра, 27 ёшли нигериялик футболчи 60 миллион еврога баҳоланмоқда, бироқ каталонияликлар Лукманни анча арзон олиш имкониятига эга.

Лукман якунланган мавсумда барча турнирларда 40 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини йигирма маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига еттита голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!