
Флик: "Бизда финалга чиқиш имконияти бор"
Ханс-Дитер Флик "Барселона"нинг "Интер"га қарши ўйини олдидан рақиб жамоанинг даражасини баҳолади.
- "Интер" - жуда кучли рақиб. Европадаги энг мустаҳкам ҳимоялардан бирига эга. Уларнинг ярим ҳимоячилари жуда маҳоратли ва ҳужумчилари кучли. Бу мураккаб ўйин бўлади ва биз бунга пухта тайёрланишимиз лозим.
Финалда "Реал" устидан эришилган ғалаба жуда ҳаяжонли бўлди, бироқ ҳозир биз диққатимизни жамлаганмиз. Бизда Чемпионлар Лигаси финалига чиқиш имконияти бор, бу мавсумнинг энг нуфузли турнири ҳисобланади.
Бу ерга етиб келиш - орзу. Биз нима қилишимиз кераклигини ва нимани такомиллаштира олишимизни англаш учун йиғилиш ўтказдик. Ҳар иккала учрашувда ҳам қўлимиздан келган барча ҳаракатларни амалга оширишимиз шарт, - деди "Барселона" бош мураббийи.
Маълумот учун, 30 апрель куни жамоалар Чемпионлар лигаси ярим финалининг дастлабки учрашувини Испанияда ўтказадилар. Яқинда "Барселона" Испания кубоги финалида "Реал"ни мағлуб этган эди (3:2).
Фикрлар