Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Флик: Энди сен "Барса”да бахтли бўлолмайсан!

Мураббий очиғини айтди

Европа матбуотида шу ҳафта «Барселона» ҳимоячиси Алехандро Бальде агент Жорже Мендеш билан учрашгани, бу эса унинг келажаги борасида турли миш-мишларга сабаб бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Каталония клуби бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ушбу масалага муносабат билдирди.

«Бальденинг келажаги? Билмайман. Бу ҳақда у билан ҳам, унинг агенти билан ҳам гаплашмаганман. Агентлар билан музокара олиб бориш – менинг вазифам эмас.

Бизга ҳар бир футболчи керак. 

Танаффусгача ҳали саккизта ўйинимиз бор ва ҳар бир ўйинчи муҳим. Футболчи майдонга тушмаётганида, ўзини бахтсиз ҳис қилиши табиий ҳолат. «Барселона»да энг бахтли одам бўлиш қийин. Энг муҳими – Бальде ўз ўйин даражасини юқори сақлаб, ижобий кайфиятни йўқотмасин. Қолганини кейинги ўйинлар кўрсатади», – дея Фликнинг сўзларини The Touchline нашри келтиради.

23 ёшли Алехандро Бальде трансфер қиймати Transfermarkt портали томонидан 40 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ