Флик "Интер" ва "Реал"га қарши дарвозани ким қўриқлашини айтди

CHERY AUTO

Ханс-Дитер Флик "Интер" ва "Реал"га қарши ўйинларда Войцех Шенснига ишонч билдиради. 

Тер Штеген "Вальядолдид"га қарши учрашувда сентябрь ойидан буён илк маротаба "Барселона" дарвозасини қўриқлади. Посбон тиззасидан олган жароҳатидан фориғ бўлди. Ўз навбатида каталонияликлар ушбу ўйинда 2:1 ҳисобида рақибидан устун келди. 

"Шенсни Чемпионлар лигаси ва "Реал"га қарши ўйнайди. Мен Тер Штеген қайтганидан жуда хурсандман", - деди "кўк-анорранглилар" бош мураббийи Флик жамоа дарвозабонига ҳақидаги саволга жавобан. 

Маълумот учун, "Барселона"ни 6 май куни УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида "Интер"га қарши учрашув кутиб турибди. Ла Лига доирасида "Реал" билан ўйин 11 май куни ўтказилади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!