Флик "Реал"дан учралган мағлубият сабабини айтди
Нима хато юз берди?
«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик «Камп Ноу»да «Реал»га 1:2 ҳисобида мағлубиятдан кейин учрашув юзасидан ўз фикрларини билдирди.
«Албатта, хурсанд эмасман. Биз бугун яхши ўйин кўрсатолмадик. Рақиб ҳисобни очди, танаффусгача иккинчи голни ҳам уриши мумкин эди. Кейин ўйинга қайтиб, ҳисобни тенглаштирдик, лекин яна бир бор йўл қўйган хатомиз қимматга тушди. Керакли даражада ўйнай олмадик.
Энди тезроқ бошқача кайфиятга ўтиш керак. Футболчилар бироз руҳан дам олиши, бошини бошқа нарсага буриши лозим. Бу жуда муҳим», – дея таъкидлади Флик.
Унинг сўзларига кўра, бу сафарги рақиб аввалги «эль класико»ларга нисбатан анча кучли ўйин намойиш этган.
«Биз бугун аввалги «эл класико»лардагига қараганда яхшироқ ҳаракат қилган жамоага қарши майдонга тушдик. Жамоамизда етарлича янги куч, серғайратлик етишмади. Энди тикланиш, содир бўлган воқеага тўғри жавоб беришимиз керак.
Ўйинимиз талаб даражасида бўлмади, катта ўйинларда эса ҳатто энг кичик жиҳатлар ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бугун биз керакли савияга мос келмадик», – деди мураббий яна бир суҳбатида.
Шу мағлубиятга қарамай, «Барселона» Ла Лига турнир жадвалида етакчиликни сақлаб қолмоқда. «Атлетико» икки очко орқада бораётган бўлса, «Реал»нинг ортда қолиши уч очкони ташкил этмоқда.
Изоҳлар (0)