Флик “Реал”ни енгиш йўлини топиб қўйди

Испания чемпионатининг 11-турида мусобақа пешқадами “Барселона” ашаддий рақиб – “Реал” меҳмони бўлади.

Бу баҳс каталонияликларнинг германиялик бош мураббийи Ханс-Дитер Флик учун биринчи расмий дерби ҳисобланади.

Тажрибали мутахассис бўлажак беллашув олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Тўғрисини айтсам, “эл класико” ҳақида кўп бош қотирганим йўқ. Энг муҳими, жамоани пухта тайёрлаш. Бўлажак тўқнашувни интизорлик билан кутяпмиз.

Бизда ўйинга аталган бир неча ғояларимиз бор ва биз улар ёрдамида турлича ўйин намойиш қилишимиз мумкин. “Бавария” билан бўлган баҳсда қайси жиҳатлар устида кўпроқ ишлаш кераклигини билиб олдик.

Ҳозир бир “Реал”нинг ўйин услубига мослашиб олишимиз керак. “Реал” – кучли тайёргарликка эга жамоа. Лекин мен ўз шогирдларимга кўпроқ ишонаман, улар ҳозиргача ҳаммасини яхши уддалаб келмоқда, - деди Ханс-Дитер Флик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sunnatjon Hamdamov
25/10/2024 22:15
Real uz maydonida 1chi raqamda uynagani bois qarshi hujumda barsada imkoniyat kuproq bulsa kerak