Фоден энг зўр ўйинчи бўлмоқчи

  • 19 сентябрь, 19:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Фил Фоден “Манчестер Юнайтед”га қарши юқори савияда ўйин кўрсатганидан кейин уннинг АПЛда йил ўйинчиси бўлишига сабаб бўлган даражага чиқмоқчи эканини таъкидлади.

Tecno

Маълумки, “шаҳарликлар” ҳужумкор футболчиси 2023-2024 йилги мавсумда Премььер лиганинг энг зўр ўйинчиси, деб эътироф этилганди. Ўтган мавсум эса, Фоденнинг ўйинида кескин пасайиш кузатилди.

- Менинг спорт формам ҳақида гап-сўзлар бўлди. Буни кўрмасликнинг иложи йўқ. Ҳозирги пайтда ўзимга нисбатан фақат салбий муносабатни кўряпман. Биз яшаётган олам шунақа.

Сен мавсумнинг энг яхши ўйинчиси бўлганингда, зиммангга юкланадиган стандартлар ҳам ошиб кетади. Мен буни тўғри тушунаман.

Салбий изоҳларни ўқиганимда уларга жавобан яна ўзимнинг энг юқори даражамга чиқишим муҳимлигини ҳис қиламан, - деди Фил Фоден.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!