Фозил Мусаев J-лига 3-тур рамзий терма жамоасига киритилди

 

Хабарингиз бор, Япониянинг “Жубило Ивата” клубида ҳамюртимиз Фозил Мусаев тўп тепади. Айни пайтда кунчиқар юртда J-лиганинг 3-тур ўйинлари давом эттирилмоқда.

11 март куни Фозил Мусаев фаолият олиб бораётган “Жубило Ивата” сафарда Омия Ардижа” клубини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ҳамюртимиз мазкур беллашувда 90 дақиқа ҳаракат қилди. Ушбу ғалаба Мусаев ва унинг жамоаси учун дастлабкиси бўлди.

Эътиборлиси, Фозил Мусаев ушбу ўйиндаги ҳаракатлари орқали J-лига 3-тур рамзий терма жамоасига киритилди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!