Фозил Мусаев Япония чемпионатида тўп тепадиган ўзбекистонлик иккинчи футболчи
Ads

Бир неча кун аввал Япония Жей лигасиди иштирок этиши кутилаётган ҳамюртимизнинг трансфери ҳақидаги маълумотларни япониялик ҳамкасбларимизнинг ёрдами билан билиб олишга мувоффақ бўлган эдик.

SPORTS.uz ахборот порталига маълум қилишларича, Япониянинг "Жубило Ивата" жамоаси Қаршининг "Насаф" жамоаси вакили Фозил Мусаев билан музокаралар мувофақиятли якун топган эди.

ТЕЗКОР ХАБАР. ЎЗБЕКИСТОНЛИК ФУТБОЛЧИ КЕЙИНГИ МАВСУМНИ ЯПОНИЯ ЧЕМПИОНАТИДА БОШЛАШИ МУМКИН

Агар Фозил Мусаев декабр ойи давомида тиббий кўриклардан муаммоларсиз ўтиб олса, "Жубило Ивата" клуби билан шартнома имзолаши кутилаётган эди,

Бироз аввал япониялик ҳамкасбимизнинг SPORTS.uz ахборот порталига берган маълумотига кўра, ҳамюртимиз Фозил Мусаев тиббий-кўриклардан мувофақиятли ўтган ва "Жубило Ивата" клуби Фозил Мусаев билан расмий тарзда шартнома имзолаган.

Бироқ шартнома шартлари ҳали ошкор этилмаган.​

ТЕЗКОР ХАБАР. "ОЛИЙ ЛИГА"НИНГ ОМАДСИЗ ЯРИМҲИМОЯЧИСИ МАЛАЙЗИЯДА ШАРТНОМА ИМЗОЛАШИ МУМКИН

Ушбу хабардан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда SPORTS.uz ахборот порталининг номи аниқ кўрсатилиши ҳамда ҳавола (линк) берилиши шарт!