ФР: Чераннинг 5 йиллик сериясини биласизми?
"Пахтакор" Суперлиганинг 6-турида "Сўғдиёна"ни енгиб, очколари сонини 12тага етказиб олди. 2:1 ҳисоби қайд этилган баҳсда Драган Черан яна ўз номини таблога ёздирди.
Бу сербиялик футболчи учун Суперлига доирасида урилган 122-гол ҳисобланади (34 таси "Насаф" либосида киритилган).
У "Сўғдиёна" мухлисларини бугун 6-марта ранжитди. Драган чемпионатда энг кўп гол урган жамоа эса Навоийнинг "Қизилқум"и ҳисобланади.
Шунингдек, "Пахтакор" етакчиси яна бир серия қайд этяпти. Жамоа чемпионатнинг у гол урган ўйинларида 5 йилдан бери ютқазмаяпти. Ушбу серия бугун 59 ўйинга етди.
"Шерлар"нинг Драган тўп киритган ўйинлардаги ягона мағлубияти 2018 йил "Локо" майдонидан рўй берган эди. Ўшанда Йеличнинг голи ва Бикмаевнинг дубли "темирйўлчилар"га ғалаба келтирган.
Фикрлар