ФР: Моуринью кимга ҳаммадан кўпроқ ишонган?

Жаҳон футболида ўз сўзи, услуби ва ўрнига эга бўлган Жозе Моуриньюни танимайдиган мухлис топилмаса керак. Ғаройиб феъли, мураккаб шахсияти туфайли уни ёқтирадиганлар ҳам хушламайдиганлар ҳам талайгина.

gettyimages-1312876615-612x612

Сўнгги 1 йилда унинг хейтерлари ўзбекистонликлар ҳисобига анча бойиди. Аммо бу португалиялик мутахассиснинг характери билан боғлиқ эмас. "Рома" устози терма жамоамиз етакчиси Элдор Шомуродовга етарлича имконият бермади.

gettyimages-1399259318-612x612

Моур ўз вақтида Икер Касильясдек афсонани Аданга алмашганини ҳам эсласангиз керак. Бу рўйхатда яна Кевин де Брюйне, Муҳаммад Салоҳ ва Ромелу Лукаку сингари футболчилар борлиги ҳеч кимга сир эмас. Аммо бугун "Беназир"нинг фаолиятига оид сиз билмаган фактлар ҳақида гаплашамиз. Дастлаб, Моуринью энг кўп суянган, ишонган "юлдузлар" ҳақида.

gettyimages-467843683-612x612

Бу рўйхатда биринчи ўрин мураббийнинг ватандоши Рикарду Карвальюга тегишли. Жозе 2004 йил "Порту" билан қитъани забт этишига кўмаклашган ҳимоячи хизматларидан ўзининг кейинги иш жойлари — "Челси" ва "Реал"да ҳам фойдаланди. У Карвальюни 292 учрашувда (10 мавсум) майдонга чиқарган. Кучли учликда "аристократлар" рамзига айланган Жон Терри (266) ва Фрэнк Лэмпард (215) бор.

gettyimages-72930025-612x612

Моур Карвальюдан ташқари яна 2 нафар ўйинчи билан 3та жамоада ишлаган. Булар: Неманья Матич ва Манише.

gettyimages-460788420-612x612

Ушбу мутахассис қўл остида энг кўп тўп киритган футболчи Криштиану Роналду ҳисобланади. Унинг ҳисобида 164 ўйинда урилган 168 гол бор. Кейинги поғонага Карим Бензема (78) ва Дидье Дрогба (73) жойлашган.

gettyimages-107986462-612x612

Моур шогирдлари орасида плеймейкерлик бўйича энг фаол бўлгани эса яқинда фаолиятини якунлаган Месут Ўзиль ҳисобланади. У Моуринью қўл остида 87та голли узатмани амалга оширган.

gettyimages-167266500-612x612

Фахриддин Рўзиев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!